top of page
Поиск

✅ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА БАЖАРИЛГАН ИЛМИЙ ИШ НАТИЖАСИДА МАҚОЛА ЁЗИЛАДИ.

  • maxcspi
  • 20 июн.
  • 2 мин. чтения

ИЛМИЙ МАҚОЛАНИ СИФАТЛИ ЁЗИШ ВА УНИ ИЛМИЙ ҲАМЖАМИЯТГА ЕТИБ БОРИШИДА МУҲИМ ҚОИДАЛАР


1. Мақолани қуриш учун батафсил режа тузинг.

2. Мавзу бўйича маълумот тўпланг ва диққат билан таҳлил қилинг.

3. Мақоланинг номи устида ишланг.

4. Мақолага кириш ёзинг ва унда ишни ёзишнинг зарурияти ва

унинг асосий йўналишларини белгиланг.

5. Мақоланинг асосий қисмида тадқиқотнинг методикаси, олинган

натижаларни ёзинг ва уларга тушунтириш беринг.

6. Адабиётлар рўйхатини тузинг.

7. Хулосалар қилинг.

8. Ишни таҳрирлаб чиқинг.

9. Фойдали бўлмаган маълумотларни қисқартиринг, ортиқча сўзларни, тушунарсиз сўзларни ва ноаниқликларни (https://t.me/OAKnashrlari/471) олиб ташланг.


✅ Мақоланинг сифатига таъсир қиладиган энг муҳим ишлардан бири – мақолани ёзиш учун керакли ахборотни излаш. Бошланишига сизга иккита муҳим маслаҳатни беришни маъқул деб ҳисоблаймиз: (https://t.me/OAKnashrlari/471)


1️⃣ Эски тадқиқотлардан кўра бугунги кунда долзарб бўлган

тадқиқотлардан фойдаланинг.


2️⃣ Рус тилидан кўра инглиз тилидаги манбаларнинг долзарблиги юқори бўлади. (https://t.me/OAKnashrlari/471)


✅ МАҚОЛАНИ НАШР ҚИЛИШДАН МАҚСАД: фақат қўйилган режа ёки ҳисобот бўлмаслиги керак, Яъни, нашр қилинган мақоладан бошқа олимлар ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланиши, иқтибос олиши муҳимдир. Шундагина, муаллиф нашр қилган мақола нинг фойдалилик даражаси юқори баҳоланади. Муаллиф нашр қилган мақолага берилган иқтибосликлар сонининг салмоғи эса муаллифнинг нашрий фаоллигини ҳамда ташкилотнинг Халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга хизмат қилади. Долзарб мавзуда тадқиқот олиб бораётган тадқиқотчининг хирш индекси тез вақтда ошиб кетиши сабаби ҳам шу, керакли ва актуал мавзулардаги тадқиқотдан барча илм аҳли фойда (https://t.me/ilmiyhimoya)ланади ва натижада олимнинг илмий ишларига иқтибослар ортиб бориб, oлим ТОП га чиқади


‼️ Керакли адабиётларни исталган кутубхонада ёки электрон қидирув тизимлари орқали топиш мумкин. Маълумотлар базаларидаги илмий мақолаларга киришга рухсатни олиш учун регистрация ва авторизациядан ўтинг ва ўзингизнинг профилингизни очинг (Scopus, WEB OF SCIENCE, Researchgate, Scival, google scholar ).


✅ Бу нафақат мазкур тизимларда жойлаштирилган илмий нашрлардан фойдалани (https://t.me/ilmiyhimoya)ш, балки уларда мақолаларни жойлаштириш ва ушбу мақолаларга иқтибослар берилганлик даражасини кузатиш имконини беради.(Илмий ва нашрий фаоллик, иқтибос ва хирш индекс ни кузатиб бориш мумкин)

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все
Parafraz qilish nima?

Bu — boshqa muallifning fikrini o‘z so‘zlaringizda, o‘zgartirilgan uslubda, ammo asl ma’noni saqlagan holda bayon qilishdir. Manba...

 
 
 

Comments


Logo-Scientist

© Logo-Scientist, 2023. Сайт создан на Wix.com

bottom of page