ТЕЗИСНИ ҚАНДАЙ ЁЗИШ КЕРАКЛИГИ БЎЙИЧА ТЕЗИС
- maxcspi
- 19 июн.
- 2 мин. чтения
‼️ Илмий даража олишда тезис эълон қилинганлик талаби мавжуд, Яъни, PhD га камида 3 та тезис, DSc га 🔍 камида эса 5 та тезис нашр этилган (https://lex.uz/docs/3244217?ONDATE=07.03.2022#3245000)бўлиши талаб этилади. Ёки турли ҳисобот ва танловлар учун ҳам тезис нашр қилинганлик талаби мавжуд
✅ Тезислар – қисқача шакллантирилган илмий қоидалар, илмий иш, мақола, маъруза, курс иши ёки диплом ишининг тайёр маҳсули. Илмий мақолаларнинг тезислари (https://t.me/ilmiyhimoya)тўлиқ матнли ишнинг асосланган ва далиллар келтирилган ўзаро алоқадор ва мантиқан қурилган асосий қоидалари тўпламидир. Тезислар бўлажак маърузанинг ёки мақоланинг қисқача мазмуни бўлиши ёки тугалланган иш сифатида қабул қилиниши мумкин.
✅ Илмий конференциялар ва семинарларда иштирок, биринчидан, илмий ўсиш, иккинчидан, диссертация учун ишлаб чиқилаётган тадқиқот материалини апробация қилиш учун муҳим қисмга айланиши керак. Тадқиқот ишини апробациядан ўтказиш учун исталган имкониятдан фойдаланиб қолиш керак.
‼️ Илмий мақолаларни ёзишдан олдин тегишли фанни ривожлантириш учун бир қатор тезислар чиқариш талаб қилинади. Ўзининг илмий иши бўйича конференцияларда тезислар билан иштирок этиш докторант ва мустақил изланувчилар учун жуда муҳимдир.
✅ Тезисларни ёзишга киришишдан олдин маърузанинг керакли шакли учун конференция кўрсатмалари билан танишиб чиқинг. Бу сизга сўзларнинг сонига қўйилган чекловни ва ишни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини (масалан, тузилган салавҳалар ва тузилмаган аннотация) аниқлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, мисол тариқасида ўтган йиллардаги баъзи тезисларни ўқиш тавсия қилинади. Умуман олганда, конференцияларга тезисни тайёрлашнинг иккита алгоритми бор.
1️⃣ Биринчи усул: агар сиз аниқ бир тадқиқот ишини амалга оширган бўлсангиз ва унинг натижалари бўйича тўлиқ ва батафсил ҳисобот ёзган бўлсангиз. Бундан кейин мазкур матндаги асосий ғояларни ажратиб олиш, маълумотлар ҳажмини камайтириш ва кераксизларини чиқариб ташлаш керак, натижада тезисларни шакллантириш (агар сиз конференцияга оғзаки ҳисобот тақдим этмаётган бўлсангиз) ёки ҳисобот резюмесини (муҳрланган чоп этилган ишни режалаштираётган бўлсангиз) шакллантириш лозим.
2️⃣ Иккинчи усул: агар сиз ҳали тадқиқотингизни тугатмаган бўлсангиз ва ишнинг бошида ёки охирида турган бўлсангиз. Ғояларингиз, таклифларингиз, гипотезаларингиз, натижалар ҳақида хулосаларингиз (балки, ҳали аниқ ва тугалланмагандир)ни тезисда шакллантириш керак. Бу тезислар орқали сиз оғзаки маъруза билан ёки интернет тармоғи орқали чоп этилган ишингиз билан чиқиш қилишингиз мумкин.
🏛 Одатда, университетлар, илмий муассасалар конференция ўтказилиши ҳақида эълон берадилар. Конференция ўтказилиши ҳақидаги маълумотни университетларнинг, илмий муассасаларнинг сайтларида ва ижтимоий тармоқлардан ўқишингиз мумкин. Ҳозирги вақтда бўладиган конференциялар ҳақида маълум қилувчи кўплаб манбалар мавжуд.
Comments