top of page
Поиск

Хирш индексини қўтаришнинг 16та усули:

  • maxcspi
  • 18 июн.
  • 2 мин. чтения

🌐 0. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.

✔️1. Биринчи навбатда қизиқарли ва долзарб мавзуларда сифатли оммабоб мақолалар ёзинг. Кўпчилик мақолага унинг мавзусига қараб қизиқади ва ўқийди.

✔️2. Адабиётлар рўйхатини тузишга алоҳида эътибор беринг, иложи борича, катта библиографик рўйхат тузинг. Кўплаб муаллифлар ўзларининг илмий ишларига иқтибослар қидиришади. Аксарият ҳолларда улар ҳам бошқа илмий ишларида сизга ҳавола қилишади.

✔️3. Бошқа бир олим (ҳамкасб) ёки гуруҳ билан “тил бириктирган” ҳолда ўзаро иқтибос олинг.

✔️ 4. Ўзингизга ҳавола қилишдан тортинманг. Биринчидан, бу Хирш индексини қўтаришга хизмат қилади. Иккинчидан эса ўқувчилар ушбу мавзуда бошқа илмий ишларингиз ҳам борлигини кўришади.

✔️5. Сиз Scopus ёки WoSда мақола нашр этдингизми, дарҳол ҳамкасблар, дўстлар ёки шогирдларга хабар беринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.

✔️ 6. Ижтимоий тармоқларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида маълумотлар жойлаштиринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.

✔️7. Илмий анжуманларда қилинган чиқишларда ёки докладларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида айтиб ўтинг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.

✔️8. ResearchGate («ресерч гейт») – //www.researchgate.net/ ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтинг ва Scopus ёки WoSда нашр этилган мақолангизни жойлаштиринг. Scopus ёки WoSда нашр этган мақолалар аксарият ҳолатларда пуллик бўлиб, мақолаларни олиш илм ахлига қимматга тушади.

✔️9. Иложи борича мақолани очиқ журналларда «open access journals» нашр қилинг.

✔️10. Мақолани нашр этиш учун ўзингизга мос журнални танланг. Яъни вазифа ва мақсадлари билан танишиб чиқинг, Scopus ёки WoSда индексацияда ўтишини текширинг.

✔️11. Мақолада маълумотлардан фойдаланишга алоҳида эътибор беринг.

✔️12. Муайян мавзулар бўйича муаммоларни батафсил қамраб олган мақолалар ёзинг.

✔️13. Scopus ёки WoSда шахсий профиль очинг, ва унда нашр этган мақолани жойлаштиринг.

✔️14. Мақолалар нашр этишда Фамилия ва Исмингизни ҳар сафар инглиз тилида бир шаклда ишлатинг. Бу қидиришни осонлаштиради.

✔️15. Хирш индексини қўтармоқчи бўлсангиз Фамилия ва Исмингизни алмаштирманг.

✔️16. Жуда бахс ва мунозара келтириб чиқарадиган (ёки ҳатто нотўғри фикрли бўлса ҳам) мақола ёзинг. Мунозара жараёнида сизга хаволалар кўпаяди.

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все
Parafraz qilish nima?

Bu — boshqa muallifning fikrini o‘z so‘zlaringizda, o‘zgartirilgan uslubda, ammo asl ma’noni saqlagan holda bayon qilishdir. Manba...

 
 
 

Comments


Logo-Scientist

© Logo-Scientist, 2023. Сайт создан на Wix.com

bottom of page